ОМААВИЙ ОФЕРТА

«ГУЛЛАР ВА СОВҒАЛАР»НИ СОТИБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ УЧУН ОММАВИЙ ОФЕРТА

Ушбу оммавий Офертада қуйида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларда қўлланилади:

Атамалар ва таърифлар
1.1. «Харидор» — «Интернет-сайт»да жойлаштирилган маълумотлар асосида «Гуллар ва совғалар»ни сотиб олиш ва етказиб беришга буюртма (бундан буён матнда «Буюртма» деб юритилади) расмийлаштириш орқали Сотувчининг сотиб олиш ва етказиб бериш хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш ҳақидаги ушбу оммавий таклифини (офертасини) қабул қилувчи (акцептловчи) ҳар қандай шахс (фуқаро, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс).
1.2. «Сотувчи» — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, олди-сотди шартномаси асосида истеъмолчиларга товарларни реализация қилувчи ташкилот;
1.3. «Қабул қилувчи» – Харидор томонидан кўрсатилган, етказиб берилган Гуллар ва совғаларни қабул қилиб олувчи шахслар.
1.4. «Оферта Акцепти» – Харидор томонидан «Интернет-сайт»да Буюртмани расмийлаштириш ва уни тўлаш орқали Офертанинг тўлиқ ва шартсиз қабул қилиниши.
1.5. «Интернет-сайт» – Сотувчининг товарлари ва хизматлари тўғрисидаги тавсиф ва нархлар акс этган тизимлаштирилган маълумотларга эга secretflowers.uz Интернет-дўкони.
1.6. «Шартнома» – “Гуллар ва совғалар”ни сотиб олиш ва етказиб бериш хизматини кўрсатиш тўғрисидаги Шартнома.
1.7. «Гуллар» – Интернет-сайтда тақдим этилган, Харидорнинг талабларига мувофиқ, профессионал флористик кўникмалардан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилган гуллар ва бошқа ўсимликлар мажмуи, махсус қадоқлар (шу жумладан, саватлар, кашполар, қутилар, ленталар ва бошқалар), табрикномалар ва бошқа матн ташувчилар, шунингдек, қўшимча совғалар.
1.8. «Совғалар» — Сотувчининг интернет-сайти ассортиментида сотувга тақдим этилган қўшимча ва ҳамроҳ товарлар.
1.9. «Буюртма» – Харидорнинг Гуллар ва совғаларни сотиб олиш ва етказиб бериш учун Сотувчининг Интернет-сайтида расмийлаштирадиган, Гулларнинг миқдорий ва сифат хусусиятлари, совғалар миқдори, шунингдек, уларни етказиб бериш вақти, жойи ва шартлари тўғрисида Икки томонлама келишилган маълумотларни ўз ичига олган буюртманомаси.
Буюртмани расмийлаштиришда Шартнома Томонлари ўртасида келишилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати Офертанинг 2-банди билан белгиланади.
Харидор Буюртмани Интернет-дўкон сайтида ёки сайтда кўрсатилган телефон рақамлари орқали оператор ёрдамида ушбу оммавий оферта шартлари асосида расмийлаштириши мумкин.
1.10. «Нарх» – Сотувчи товар бирлигини (гуллар, совғалар) топширишга (сотишга) тайёр бўлган пул миқдори.
1.10.1. Ҳар бир товар позициясининг Нархи Интернет-дўкон сайтида кўрсатилган.
1.10.2. Сотувчи Интернет-дўкон сайтида тақдим этилган ҳар қандай товар позициясининг нархини бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқига эга.
1.10.3. Сотувчи нарх ўзгарган тақдирда Интернет-дўкон сайтига долзарб маълумотларни киритиш мажбуриятини олади, акс ҳолда нархнинг ўзгариши асосли ҳисобланмайди.
1.10.4. Харидор томонидан тўланган буюртма нархини Сотувчи томонидан ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
1.10.5. Сотувчи буюртмани етказиб бериш қийматини Интернет-дўкон сайтида кўрсатади ёки буюртмани расмийлаштириш вақтида Харидорга маълум қилади.
1.10.6. Харидорнинг буюртма учун тўлов бўйича мажбуриятлари Сотувчига пул маблағлари келиб тушган пайтдан бошлаб бажарилган ҳисобланади.
1.11. «Акция» — Сотувчи томонидан ўтказиладиган, Харидорларнинг содиқлигини шакллантириш ва оширишга қаратилган маркетинг тадбири. Сотувчининг Интернет-сайтида қуйидаги акция турлари бўлиши мумкин: «Акция таклифи» — муайян товар бирлигини сотиб олиш учун чегирма тақдим этиш шаклида ифодаланиши мумкин, бунда чегирмани ҳисобга олган ҳолда тўланиши керак бўлган нарх кўрсатилади (бунда дастлабки нарх – устидан чизилган, чегирма билан тўланадиган нарх эса устидан чизилган нархнинг ёнида кўрсатилади).
1.11.1. Акция турлари бўйича чегирмалар бир-бирига қўшилмайди.

Шартнома предмети
2.1. Ушбу оммавий оферта (Шартнома) ушбу офертада белгиланган шартларда мазкур Шартномани тузиш учун муомала лаёқатига ва зарур ваколатларга эга бўлган юридик шахс – «Green Mood Flowers» МЧЖнинг расмий таклифи ҳисобланади.
2.2. Харидор томонидан secretflowers.uz веб-сайтида Буюртманинг расмийлаштирилиши ушбу офертанинг акцепти ҳисобланади.
2.3. Тузилган оферта асосида Сотувчи Гулларни амалдаги прейскурант, каталоглар мувофиқ сотиш ва Гулларни Қабул қилувчиларга етказиб беришни ташкил этиш мажбуриятини олади, Харидор эса Гуллар учун ушбу оферта шартлари асосида тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади. Гулларнинг миқдори ва номи Харидорнинг secretflowers.uz веб-сайтида жойлаштирилган Қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган Буюртмаси билан белгиланади.
2.4. Харидор буюртмасининг умумий суммаси (бундан буён матнда «Буюртма Суммаси» деб юритилади) Гулларнинг харид нархини ва Харидор томонидан кўрсатилган шахсларга етказиб бериш қийматини ўз ичига олади.
2.5. Харидор томонидан Буюртмани расмийлаштиришда узоқ масофадаги етказиб бериш ҳудудлари ёки Гулларнинг ноёб турлари кўрсатилган тақдирда, якуний нарх ва шартноманинг бошқа шартлари телефон, мессенжерлар ёки электрон почта орқали келишиб олинади.
2.6. Гуллар Буюртмада кўрсатилган манзил бўйича Қабул қилувчига етказиб берилиши лозим. Харидор буюртмасини бажариш муддати Гулларнинг турига (гулдасталар ва гулли композициялар, тўй гулдасталари), етказиб бериш шартларига (иш вақтида етказиб бериш, байрам ва байрамолди кунларида етказиб бериш, ишдан ташқари вақтда етказиб бериш), етказиб бериш жойига, хизмат кўрсатиш ҳудудига боғлиқ. Гулларни Қабул қилувчиларга етказиб бериш шартларининг батафсил тавсифи «Етказиб бериш ва тўлов» бўлимида тақдим этилган.

Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Сотувчи мажбурдир:
3.1.1. Ижро учун қабул қилинган Буюртмага мувофиқ Гулларни Қабул қилувчига етказиб бериш ва топширишни мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб қилган ҳолда ташкил этиш.
3.1.2. Гуллар сифати тегишли даражада бўлмаган тақдирда, Харидорнинг Гулларнинг сифатсизлиги билан боғлиқ талаблари қондирилишини таъминлайдиган ҳаракатларни амалга ошириш: Харидорга Гуллар учун тўланган пул маблағларининг тўлиқ ёки бир қисмини қайтариш ёхуд Қабул қилувчига тегишли сифатдаги Гулларни қайта етказиб беришни ташкил этиш.
3.1.3. Қабул қилувчи Гулларни қабул қилишни рад этган тақдирда ёки буюртмада келишилган вақтда етказиб бериш жойида бўлмаса, Гулларни етказиб беришни амалга ошираётган шахс буюртмани расмийлаштиришда кўрсатилган телефон рақами ва/ёки электрон почта орқали Харидорни хабардор қилган ҳолда Гулларни масъулиятли сақлашга қабул қилиши шарт. Масъулиятли сақлашга қабул қилинган Гулларни Харидор сақлашга қабул қилинган пайтдан бошлаб бир сутка давомида Сотувчи томонидан кўрсатилган вақт ва жойдан мустақил равишда олиб кетиши шарт (агар Томонлар бошқа муддатни келишмаган бўлсалар) ёки такрорий етказиб бериш ҳақини тўлаш шарти билан янги етказиб бериш вақтини келишиб олиши лозим. Кўрсатилган муддат ўтгандан кейин, Шартнома Гуллар қийматининг 50 % (Эллик фоизи) ушлаб қолинган ҳолда бажарилган ҳисобланади.
3.2. Сотувчи ҳуқуққа эга: 3.2.1. Харидор томонидан Қабул қилувчининг мавжуд бўлмаган ёки чала манзили кўрсатилган тақдирда, Буюртманинг тўлиқ қийматини ушлаб қолиш, Томонларнинг келишувига кўра Харидор аниқлаштирилган манзил бўйича Гулларни қайта етказиб бериш ҳақини тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
3.2.2. Янги манзил ва етказиб бериш вақти Қабул қилувчи билан келишилган тақдирда, Гулларни Харидорнинг Буюртмасида кўрсатилганидан бошқа манзил бўйича етказиб бериш.
3.2.3. Харидор томонидан Қабул қилувчининг аҳоли пункти нотўғри кўрсатилган тақдирда, тўланган Буюртма Суммасини қайтармасдан етказиб беришни рад этиш ёки Томонларнинг келишувига кўра Харидордан етказиб бериш қиймати ёки Гуллар қиймати учун қўшимча тўлов олиш.
3.2.4. Харидор Сотувчига боғлиқ бўлмаган шахсий сабабларга кўра буюртмани рад этган тақдирда қуйидагиларни ушлаб қолиш: етказиб бериш вақти бошланишига 2 (икки) соат қолганда рад этилганда буюртма қийматининг 100% (юз фоизи) миқдорида; етказиб бериш вақти бошланишига 24 (йигирма тўрт) соатдан 2 (икки) соатгача қолганда рад этилганда буюртма қийматининг 50% (эллик фоизи) миқдорида; етказиб бериш вақти бошланишига 1 (бир) кундан 3 (уч) кунгача қолганда рад этилганда буюртма қийматининг 30% (ўттиз фоизи) миқдорида; етказиб бериш вақти бошланишига 3 (уч) кундан ортиқ вақт қолганда рад этилганда буюртма қийматининг 15% (ўн беш фоизи) миқдорида.
3.3. Харидор мажбурдир:
3.3.1. Гуллар Қабул қилувчига етказиб берилгунга қадар, Харидор томонидан расмийлаштирилган Буюртма шартларига мувофиқ Буюртма Суммасини тўлаш. Харидор буюртма қилинган Гуллар учун тўловни «Етказиб бериш ва тўлов» бўлимида тавсифланган усуллардан бири орқали амалга оширишга ҳақли.
3.3.2. Сотувчи мажбуриятларини бажаргунга қадар Харидорнинг айби билан юзага келган ҳар қандай қўшимча харажатларни Сотувчига қоплаб бериш.
3.4. Харидор ҳуқуққа эга:
3.4.1. Буюртмани жойлаштиришда чегирмалар олиш. Чегирмаларни олиш шартлари Интернет-сайтда кўрсатилган.
Қоъшимча шартлар
4.1. Ушбу Шартнома Сотувчи Харидорнинг Буюртмасини олган пайтдан бошлаб кучга киради ва Томонлар Шартномада назарда тутилган ва ундан келиб чиқадиган мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига қадар амал қилади.
4.2. Буюртмани жойлаштиришда Харидор ушбу Шартнома шартлари ва Интернет-сайтнинг secretflowers.uz манзилида Шартнома тузилган пайтда кўрсатилган бошқа шартлар у томонидан ҳеч қандай эътирозларсиз қабул қилинишини ҳамда Харидор сифатида унинг ҳақиқий хоҳиш-иродасига мос келишини тасдиқлайди. Буюртмани жойлаштиришда Харидор ушбу Шартномада қўлланиладиган атамалар, сўзлар ва ибораларнинг маъносини уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ норматив-ҳуқуқий таърифи ва (ёки) талқинига биноан тушуниб етганлигини билдиради.
4.3. Харидор қуйидагиларга розилик беради:
4.3.1. Мавсумга қараб, гулдаста таркибида, шунингдек, шоколадли саватларда (қиймати бўйича тенг бўлганларига) товар таркибининг 15% идан кўп бўлмаган миқдорда аҳамиятсиз ўзгаришлар бўлиши мумкин. Шунингдек, ранглар жилосида ҳам бироз фарқлар бўлиши мумкин, чунки турли мавсумларда гуллар/товарлар рангнинг турлича тўйинганлигига эга бўлади.
4.3.2. Байрам кунларида гулдасталар ва композициялар таркибида товар таркибининг 15% идан кўп бўлмаган миқдорда аҳамиятсиз ўзгаришлар бўлиши мумкин.
4.3.3. Сиз томонингиздан етказиб бериш бланкаси имзоланганидан сўнг, етказиб берилган ўсимликлар, гуллар ва товарларни сақлаш ва парвариш қилиш шароитлари учун жавобгарлик қабул қилувчининг зиммасига ўтади. Шундан келиб чиқиб, товарнинг сифати ва ташқи кўриниши бўйича даъволар қабул қилинмайди. Гуллар тез бузиладиган товар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли Қарорининг 12-бандига мувофиқ, кесилган гуллар ва тувакдаги ўсимликлар алмаштирилмайди ва қайтариб олинмайди.